Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибтидо
Параллельные места
Худо уфқни бепоён уммон узра ёйиб, Ёруғлик ва қоронғилик орасига чегара қўйди. Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким? Мен денгизга чегаралар белгиладим, Денгизни тамбаланган дарвозалар билан тўсиб қўйдим. Мен денгизга: «Фақат мана шу ергача келасан, Сенинг мағрур тўлқинларинг шу ерда тўхтайди», деб айтдим. У денгиз сувларини йиғиб қўйган, Тубсиз сувларни гўё омборга жойлаб қўйган. Уникидир Ўзи яратган денгиз ҳам, Қўли барпо қилган қуруқ ер ҳам. Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, Мен денгизга қумни чегара қилиб қўйдим, Ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди. Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди.
Выбор основного перевода