Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибтидо
Параллельные места
Кейин Парвардигор Эгамиз шундай деди: “Мана, инсон ҳамма нарсани — яхшилик ва ёмонликни билиб, Бизга ўхшаб қолди. Энди у қўлини узатиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, мевани еб, абадий яшайдиган бўлиб қолмасин.” Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди. Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкар. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратганман Ўз суратимда. Қани, пастга тушайлик–да, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик, токи бирининг гапини иккинчиси тушунолмай қолсин.” Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг, Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг: Жамики молу қўйларни ҳам, Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам, Самодаги қушларни ва денгиздаги балиқларни, Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни. Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг. Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз Унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз. Шунда мен Раббийнинг овозини эшитдим: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” Мен айтдим: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени.” Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди. Зотан, бир одамнинг айтиши бўйича: «Биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.» Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: «Биз ҳам Унинг зурриётимиз.» Биз Худонинг зурриётидан эканмиз, Худони инсон ўз санъати ва маҳорати билан шаклга солган олтинга ёки кумушга, ё тошга ўхшатмаслигимиз керак. Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда. Турли хил ёввойи ҳайвонлар билан қушлар, судралувчи ва денгиз ҳайвонлари инсон зоти томонидан бошқарилган ва бошқарилмоқда. Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тил заҳри қотилдир. Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз.
Выбор основного перевода