Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибтидо
Параллельные места
Худо Ўз қудратли ишлари билан халқларни бошқаради, Уларга фаровонлик ато қилади. Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан. Сен берасан инсон кўнглини чоғ қилувчи шаробни, Юзга жило берувчи зайтун мойини, Инсон ҳаётига қувват берувчи нонни. Шукрона айтинг барча жонзотларни озиқлантирадиганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Эй Эгам, ҳамманинг кўзи умид билан Сенга тикилар, Ўз пайтида уларнинг ризқини берасан. Сен қўлингни очиб, Жамики жонзотнинг истагини қондирасан.
Выбор основного перевода