Мана, буюк, бепоён денгиз, Сон–саноқсиз яратилганлар билан тўла, Катта–кичик жониворлар бор.
Кемалар денгизларда қатнайди. Сувларда ўйнасин дея, Ўша махлуқ Левитанни яратгансан.
Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин дея, Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади.
Уларга ризқини берганингда, йиғиб олади, Қўлларингни очганингда, улар еб тўяди.