Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибтидо
Параллельные места
Кундуз Сеникидир, тун ҳам Сеники, Қуёш ва ойни бунёд этгансан. Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. Вақтни белгиласин деб, ойни яратдинг, Қуёш ҳам билади қачон ботишин. Эгамиз шундай демоқда: “Бошқа халқларга тақлид қилманглар, Бошқа халқлар сингари, Осмондаги аломатлардан қўрқманглар. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади.
Выбор основного перевода