Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. Илёс бу товушни эшитиб, юзини чакмони билан беркитиб олди. Ташқарига чиқиб, ғорнинг оғзида турди. Шунда яна: “Илёс, бу ерда нима қилиб турибсан?” деган садо келди. Илёс у ердан кетиб, Шофот ўғли Элишайни топди. У ўн икки жуфт ҳўкиз билан ер ҳайдаётганларнинг орасида бўлиб, ўн иккинчи жуфт ҳўкизни ҳайдаб кетаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади. Элишай Илёснинг чакмонини сувга уриб: “Эгам Илёсга қилганидай, мен учун ҳам мўъжиза кўрсатадими?” — деди. Элишай чакмонини яна сувга урган эди, дарё суви икки томонга сурилиб йўл очилди. Элишай ўша жойдан ўтиб кетди.
Выбор основного перевода