Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига: — Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Лекин шериги пайғамбарни уришни истамади. Ерихода пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига келиб, ундан: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрашди. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар. Пайғамбарлардан элликтаси келиб, узоқроқда Илёс билан Элишайнинг рўпарасида тўхтадилар. Иккови эса Иордан дарёси бўйида турардилар. Ерихолик пайғамбарлар гуруҳи олисдан Элишайни кўриб: — Элишайда Илёснинг руҳи бор, — деб Элишайга пешвоз чиқдилар. Уни кутиб олдилар, ер ўпиб унга таъзим қилдилар. Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот этди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди. Элишай Гилгалга қайтиб келди. Бу ерда очарчилик ҳукм сураётган эди. Пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига йиғилишган эди. Шунда Элишай хизматкорига: — Катта қозон ўрнатиб, пайғамбарлар гуруҳи учун бирор таом пишир! — деди.
Выбор основного перевода