Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У бутун умри давомида Худога ҳамроҳ бўлиб яшаб, охири, ғойиб бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетган эди. Имони туфайли Ханўх ўлмади. У тириклайин осмонга кўтарилиб кетди. Ханўх бирданига ғойиб бўлиб қолганди, чунки Худо уни олиб кетган эди. Муқаддас битикларда айтилишича, Худо Ханўхни олиб кетмасдан олдин ҳам ундан мамнун эди. Илёс у ердан кетиб, Шофот ўғли Элишайни топди. У ўн икки жуфт ҳўкиз билан ер ҳайдаётганларнинг орасида бўлиб, ўн иккинчи жуфт ҳўкизни ҳайдаб кетаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади. Элишай ҳўкизларини қолдириб, Илёснинг орқасидан югуриб борди. — Ижозат бер, бориб, ота–онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — Бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр! Элишай Илёснинг ёнидан қайтиб бориб, ўзининг бир жуфт ҳўкизини сўйди. Омоч–бўйинтуруқларини ёқиб, ҳўкизларнинг гўштини пишириб, одамларга берди. Одамлар гўштни еб бўлгач, Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади.
Выбор основного перевода