Ерихолик пайғамбарлар гуруҳи олисдан Элишайни кўриб: — Элишайда Илёснинг руҳи бор, — деб Элишайга пешвоз чиқдилар. Уни кутиб олдилар, ер ўпиб унга таъзим қилдилар.
Сўнгра пайғамбарлар Элишайга: — Биз, қулларингизда элликта бақувват одам бор, — дедилар. — Ижозат беринг, улар бориб, ҳазратингизни излашсин. Балки Эгамизнинг Руҳи уни бирор тоққа ёки водийга бошлаб кетгандир. — Йўқ, юборманглар, — деди Элишай уларга.