Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Наима Рутга: — Мана, овсининг ўз халқи орасига, ўз худоларига сиғинадиган юртга қайтиб кетди. Сен ҳам унинг орқасидан боргин, — деди. — Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман. Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер. — Эй ҳазрат, мени эслайсизми? — деди Ханна. — Шу ерда, ҳузурингизда туриб Эгамга ибодат қилган ўша аёл менман. Элишай Илёснинг ёнидан қайтиб бориб, ўзининг бир жуфт ҳўкизини сўйди. Омоч–бўйинтуруқларини ёқиб, ҳўкизларнинг гўштини пишириб, одамларга берди. Одамлар гўштни еб бўлгач, Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сизсиз кетмайман, — деди боланинг онаси Элишайга. Элишай ўрнидан туриб, аёлни эргаштириб кетди.
Выбор основного перевода