Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оссурия шоҳи Шалманасар Хўшеяга қарши уруш очди. Хўшея таслим бўлиб, Шалманасарга ўлпон тўлай бошлади. Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади. Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Исроил халқи ўзларини Миср фиръавни ҳукмронлигидан халос қилиб, Мисрдан олиб чиққан Эгаси Худога қарши гуноҳ қилган эдилар. Уларнинг бошига келган жамики ғам–кулфатларнинг сабаби шу эди. Ўша пайтларда Исроил халқи бегона худоларга сажда қилишар,
Выбор основного перевода