Оссурия шоҳи Бобилдан, Гўсах, Иввах, Хомат ва Сефарвайим шаҳарларидан одамларни олиб келиб, Самария шаҳарларида Исроил халқи ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб, Самария шаҳарларида истиқомат қила бошладилар.
Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”
Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?!
Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.»”