Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Ҳизқиё садоқат билан бажарган бу ишларидан кейин, Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудога бостириб келди. У мустаҳкам шаҳарларни эгаллаб олиш мақсадида уларни қамал қилди. Санхарив Қуддусга ҳужум қилмоқчи бўлганини Ҳизқиё билгач, лашкарбошилари ва жангчиларига маслаҳат солди. Улар шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатишга қарор қилдилар. Бир талай халойиқ тўпланиб: “Нимага энди Оссурия шоҳи келиб, мўл–кўл сувга эга бўлар экан”, дея ҳамма булоқларни ва ҳудуддан оқиб ўтган ирмоқни тўхтатди. Ҳизқиё қатъият билан ишга киришиб, бузилган деворни қурдирди, девор устига миноралар ўрнатди. Шаҳар деворининг ташқарисидан яна бир девор кўтартирди. Шунингдек, Довуд қалъасининг шарқ томонидаги Миллони тузаттирди, кўплаб қурол–аслаҳа ва қалқонлар ясаттирди. Шаҳардаги ҳамма эркаклар устидан лашкарбошилар тайинлаб, уларни шаҳар дарвозаси олдидаги майдонга тўплади. Ҳаммаларига далда бериб, шундай деди: “Дадил ва ботир бўлинглар, қўрқманглар. Оссурия шоҳи ва унинг тўдалари олдида ваҳимага тушманглар, чунки буюк куч биз томонда, улар томонда эмас. Улар томонда инсоний қудрат бўлса, биз томонда Эгамиз Худодир. У бизга ёрдам беради, биз учун жанг қилади.” Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзларидан халқ руҳланиб кетди. Оссурия шоҳи Санхарив жамики лашкари билан Лахиш шаҳрини қамал қилган пайтда, ўз аъёнларини Қуддусга — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси олдига қуйидаги хабар билан жўнатди: “Оссурия шоҳи Санхарив шундай демоқда: сизлар ўзи нимангизга ишоняпсизлар? Нимага қамалда қолган Қуддусда ҳануз ўтирибсизлар? Оссурия шоҳи қўлидан Эгамиз Худо бизни қутқаради, деб Ҳизқиё сизларни алдамасин. У сизларни очлигу ташналикдан ҳалок қилмоқчи! Эгангизнинг саждагоҳларини ва қурбонгоҳларини йўқ қилган Ҳизқиёнинг ўзи эмасми?! У Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: «Фақат битта қурбонгоҳ олдида сажда қилинглар, ёлғиз ўшанинг устида қурбонликлар келтиринглар», деб айтган экан. Наҳотки мен ва оталарим бошқа юртларнинг халқларини нималар қилганини билмасангиз?! Ўша халқларнинг худолари қани?! Бирортаси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олдими?! Менинг ота–боболарим ер юзидан супуриб ташлаган қайси бир халқнинг худоси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олибдики, Худойингиз сизни қутқара олса?! Энди Ҳизқиёнинг алдовларига учманглар, у сизларни йўлдан урмасин. Унга ишонманглар, бирор халқнинг ёки шоҳликнинг худоси ўз халқини менинг қўлимдан ёки оталаримнинг қўлидан қутқара олмаган. Худойингиз ким бўлибдики, сизларни менинг қўлимдан қутқара олса.” Санхаривнинг аъёнлари гапида давом этиб, Парвардигор Эгамиз ва Унинг қули Ҳизқиёни ҳақоратладилар. Шоҳ Санхарив ёзган мактубида ҳам Исроил халқининг Худоси — Эгамизни таҳқирлаб, Уни шундай сўзлар билан масхара қилган эди: “Бошқа юртларнинг худолари ўз халқларини менинг қўлимдан қутқара олмагани сингари, Ҳизқиёнинг худоси ҳам ўз халқини менинг қўлимдан қутқара олмайди.” Аъёнлар бу гапларини иброний тилида девор устида турган Қуддус халқига бақириб айтдилар. Улар Қуддусни қўлга киритиш ниятида аҳолини ваҳимага солиб, қўрқитиб қўймоқчи эдилар. Қуддус Худосини бошқа халқларнинг худолари қаторида кўрдилар, У тўғрида худди инсон қўли билан яратилган бутлар ҳақида гапиргандай гапирдилар. Шоҳ Ҳизқиё ва Омиз ўғли Ишаё пайғамбар Худога илтижо қилиб ёрдам сўрадилар. Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди. Лахиш шаҳридан Оссурия шоҳи ўз мулозимини катта лашкар билан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиё ҳузурига юборди. У Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўлда эди. Шунда Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Осиф ўғли Йўх Қуддусдан чиқиб, мулозимнинг ёнига бордилар. Шоҳ Ҳизқиёнинг саройида Элияқим бош вазир бўлиб, Шавна котиб, Йўх эса мушовир бўлиб хизмат қилар эдилар. Мулозим уларга шундай деди: “Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: «Нимангга ишоняпсан ўзи? Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку! Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан? Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку! Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавнига ишонганларнинг ҳаммаси шу аҳволга тушади. Балки сизлар: ‘Биз Эгамиз Худога ишонамиз’, деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: ‘Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар’, деб айтган экан–ку!» Келинглар, энди Оссурия шоҳи жаноби олийлари номидан сизлар билан бир гаров ўйнайлик. Биз сизларга икки мингта от берамиз, қани, уларни минишга одам топинглар–чи! Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирибсиз. Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: «Ўша юртга бориб, у ерни вайрон қилинглар», деб амр берган–ку!” Элияқим, Шавна ва Йўх Оссуриялик мулозимга: — Бу қулларингга орамийча гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Тағин девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолмасин, — дедилар. Мулозим эса шундай жавоб берди: — Шоҳим бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин, деб мени юборибдими?! Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган. Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг! Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У барибир сизларни қутқара олмайди. «Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига таслим бўлмайди», деб Ҳизқиё сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин. Шоҳингиз Ҳизқиёга қулоқ солманглар. Мана, Оссурия шоҳи айтмоқда: мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга чиқинглар. Шунда ҳар кимга ўз узумзорию анжир дарахти ҳосилидан ейишга, ўз сардобасидан сув ичишга ижозат берилади. Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узумзорларга бой юртдир. Яна Ҳизқиё: «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамасин. Қани, қайси халқнинг худоси ўз юртини мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?! Хомат билан Арпад шаҳарларининг худолари қани?! Сефарвайимнинг худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмади–ку! Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!” Аммо халқ жим тураверди. Биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди. Шундан кейин бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва мушовир Йўх қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар–да, Оссурия мулозимининг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.
Выбор основного перевода