32
Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узумзорларга, зайтун мойи ва асалга бой юртдир. Ўлимни эмас, ҳаётни танланглар. «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамоқчи бўлган Ҳизқиёга қулоқ солманглар.
Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди.
У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор.
Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир.
У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар.