Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар. Шунда Эгамиз Мусога деди: — Илон ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўй. Илон чаққан одам ўшанга қараб тирик қолади. Мусо бронзадан илонни ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўйди. Илон чаққан одам бронзадан ясалган илонга қараганда, ўлмасдан тирик қоларди. Эгангиз Худо учун қурадиган қурбонгоҳ ёнига Ашерага аталган устунларни ёки Исроил халқи ўзларининг Эгаси Худонинг ҳамма амрларидан юз ўгирганди. Улар топингани иккита бузоқ тасвирини ва Ашеранинг устунини ясадилар. Барча самовий жисмларга сажда қилиб, Баалга хизмат этардилар. Балки сизлар: ‘Биз Эгамиз Худога ишонамиз’, деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: ‘Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар’, деб айтган экан–ку!» Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, саждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммалари ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар.
Выбор основного перевода