Ўғилларини, қизларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирардилар, фол очтириб, таъбирчиларга эътиқод қилардилар. Эгамиз олдида қабиҳ ишларга муккасидан кетиб, Эгамизни ғазаблантиравердилар.
Оссурия шоҳи Бобилдан, Гўсах, Иввах, Хомат ва Сефарвайим шаҳарларидан одамларни олиб келиб, Самария шаҳарларида Исроил халқи ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб, Самария шаҳарларида истиқомат қила бошладилар.