Хомат билан Арпад шаҳарларининг худолари қани?! Сефарвайимнинг, Хана ва Иввахнинг худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмади–ку!
Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”
Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.”
шунингдек, улуғ ва қудратли шоҳ Ўснапар Самария шаҳарларига ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятга олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан мактуб.”