Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
(Қадимда Исроилда кимдир Худонинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлса, “Қани, валийга борамиз”, дерди. Бугунги пайғамбар ўша вақтда валий дейиларди.) Узоқ йиллар Сен уларга сабр–тоқат қилиб келдинг, Руҳинг ила пайғамбарлар орқали халқингни огоҳлантириб келдинг. Лекин улар Сенга қулоқ солмадилар. Шу сабабдан Сен уларни таслим қилиб, бегона халқларнинг қўлига бердинг. Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.» Улар сизларга айтишган эди: «Қабиҳ ишларингизни бас қилинглар. Ёмон йўлдан қайтинглар. Шунда Эгамиз сизларга ва ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган юртда қоласизлар. Мен пайғамбар қулларимни олдингизга қайта–қайта жўнатдим. Улар орқали сизларни шундай деб огоҳлантирган эдим: «Сизларга ва ота–боболарингизга Мен берган бу юртда яшай олишингиз учун ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар.» Аммо сизлар қулоқ солмадингизлар, гапимга кирмадингизлар.
Выбор основного перевода