Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар. Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Ахир, улар ўз худоларига сиғинганларида жирканч ишлар қиладилар, Эгамиз эса бундай ишлардан нафратланади. Улар ҳатто ўғил–қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар. Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди. Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Эгамиз шундай демоқда: “Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар? Нима учун Мендан узоқлашдилар? Улар бетайин бутларга сиғиндилар, Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар. Бундай донолар шарманда бўлади, Саросимага тушиб, тузоққа илинади. Менинг сўзимни рад этганларни Доно деб бўладими?! Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукур қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди.
Выбор основного перевода