Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ўша халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман. Шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо бу ҳосилдор юртни сизларга солиҳ бўлганингиз учун бермаяпти. Сизлар солиҳ эмас, ўжар халқсиз. Мен сизларнинг итоатсизлигингизни, ўжарлигингизни яхши биламан. Борлигимда Эгамизга бўйсунмайсизлар–у, мен ўлганимдан кейин баттар бўласизлар! Ота–боболарингиз сингари қайсар бўлманглар, Эгамизга бўйсунинглар, Унинг Маъбадига келинглар. Эгамиз Маъбадни абадий муқаддас қилган. Эгангиз Худога сажда қилинглар, ана шунда У ғазабидан тушади. Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар.
Выбор основного перевода