Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Барча халқлар шундай дейди: “Нима учун бу халқнинг Эгаси бу юртни шундай аҳволга солди экан–а? Бундай ғазаб сочишнинг сабаби нима экан–а?” Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди. Улар Ўз Эгасидан юз ўгириб, бегона худоларга хизмат қилишди. Бундай қилишни Эгаси уларга қатъиян ман этса–да, улар ҳеч фойдаси тегмайдиган бу сохта худоларга сажда этишди. Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар даҳшатга тушадилар: — Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а? — дейдиган бўладилар. Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: «Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?» деб сўрайдилар. Уларга шундай жавоб беришади: «Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.»”
Выбор основного перевода