Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худонинг Ўзи уни парвариш қилади. Йил бошидан охиригача Эгангиз Худонинг кўзи доим ўша юртдадир. Эгамиз отамга шундай деган эди: «Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кунимдан бери Мен улуғланадиган уйни барпо қилиш учун Исроил қабилаларининг бирорта шаҳрини танламадим. Мен сени, эй Довуд, халқим Исроил устидан ҳукмдор бўлгин деб танладим.» Сен: «Мен ўша ерда улуғланай», деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг, ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла. “Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан.
Выбор основного перевода