Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун сизларга қарши еру осмонни гувоҳ қиламан: агар менга итоатсизлик қилсангиз, юртдан тез орада бутунлай қирилиб кетасизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда узоқ яшамайсизлар. Биттангиз қолмай ҳалок бўласизлар. Эгамиз сизларни ўша бегона халқларга олиб борганда, улар аҳволингиздан даҳшатга тушади. Сизлар уларга масхара, кулги бўласиз. Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар бугунгача ўша ерда яшайдилар. Қўшни халқлар бизни масхара қилади, Сен йўл қўйиб бердинг. Атрофимиздагилар бизни ҳақоратлайди, Кулишларига имкон бердинг. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман.
Выбор основного перевода