Сулаймон Гивонда кечаси туш кўрди. Тушида Эгамиз зоҳир бўлди. Худо унга: — Тила тилагингни! — деди.
Исроил халқининг Худоси — Эгамиз икки марта Сулаймонга зоҳир бўлган эди. Шунга қарамай Сулаймон Эгамиздан юз ўгирди. Эгамизнинг, бегона худоларга эргашма деган амрини бажо қилмади. Шунинг учун Эгамиз Сулаймондан қаттиқ ғазабланди.