Шундай қилиб, Ёҳушафат Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда ўттиз беш ёшда бўлиб, Қуддусда йигирма беш йил шоҳлик қилди. Онаси Озиба Шилхининг қизи эди.
Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди, йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
Аммо саждагоҳларни йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳануз ота–боболарининг Худосига чин юракдан боғланмаган эди.