Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
3 Шоҳлар
Параллельные места
Бир куни илоҳий зотлар Эгамизнинг олдига келишди. Уларнинг орасида шайтон ҳам бор эди. Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар. Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либоси этаклари Маъбадни тўлдирган эди. Мен тахтларнинг жой–жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний Ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди. Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди. Шу пайт Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен самода турган бир тахтни кўрдим, унда бир Зот ўтирар эди. Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг–минглаб, ўн минглаб эдилар.
Выбор основного перевода