Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
3 Шоҳлар
Параллельные места
Балом эса Болоқнинг аъёнларига шундай жавоб берди: — Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгам Худонинг амридан четга чиқа олмайман. Ҳатто кичик масалада ҳам ўз ихтиёрим билан иш тута олмайман. “Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб?! Эгангиз Худо шоҳид! Бирорта шоҳлик ёки халқ йўқки, хўжайиним сизни ахтариб топиш учун ўша ерларга бирор одамни жўнатмаган бўлсин. Ўша шоҳликлардан, халқлардан: “Илёс бу ерда йўқ”, деб жавоб келгандан кейин ҳам уларга сизни топа олмаганлари ҳақида қасам ичдирди. — Мен хизмат қилаётган Сарвари Олам шоҳид! Бугун мен унга албатта кўринаман, — деди Илёс. Ахир, Худо Хушхабарни бизга ишониб топширди, уни етказиш учун бизни лойиқ топди. Шундай экан, биз инсонларни мамнун қилайлик деб эмас, балки юракларимизни текширадиган Худони мамнун қилайлик, дея таълим берамиз.
Выбор основного перевода