Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
3 Шоҳлар
Параллельные места
Биринчи туғилган буқадай қудратлидир у! Унинг шохлари ёввойи буқанинг шохларидайдир. Бир шохи Эфрайимнинг туман лашкаридир, Бошқа шохи Манашенинг минглаб жангчиларидир. Бу шохлари билан Юсуф халқларни қувади, Ер юзининг четигача уларни ҳайдаб боради.” Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол. Мен тепага қараб, буқанинг тўртта шохини кўрдим. Мен билан гаплашган фариштадан: — Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди: — Бу буқа шохлари Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорларни билдиради. Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди. Мен яна: — Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди: — Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин деб, тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша буқа шохларини қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди, юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.
Выбор основного перевода