Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар. Рахабомнинг бутун фаолияти бошдан охиргача Шамаё пайғамбар ва валий Йиддо ёзган насабномада баён этилган.
Ниҳоят, Рахабом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.