Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У шоҳ бўлгандан кейин Ерибомнинг бутун оиласини битта қўймай қириб ташлади. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ўз қули, Шилўлик Охиё орқали айтган сўзлари бажо бўлди. Мана кўрасан, Набат ўғли Ерибом хонадони сингари, сенинг оилангни ҳам илдизидан қуритаман. Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Ахабнинг бутун хонадони йўқ бўлади. Исроилда Ахабнинг уруғидан ҳар бир эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Ахаб хонадонини Набат ўғли Ерибомнинг хонадони ва Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан. Эгамиз Исроил халқи тортаётган ниҳоятда оғир азобларни кўрди. Бу ерда Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди.
Выбор основного перевода