Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар. Қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни ёндиринглар, бутларини чопиб ташлаб, худоларининг номини у ердан йўқ қилинглар. Сизларнинг Эгангиз Худога сажда қилишингиз ўша халқларнинг саждасига ўхшамасин. Эгангиз Худо учун қурадиган қурбонгоҳ ёнига Ашерага аталган устунларни ёки У қаттиқ жаҳл билан, кучли қаҳр–ғазаб билан халқини ўз юртидан суғуриб олиб, бошқа юртга улоқтириб юборди. Улар бугунгача ўша юртлардадир.” Эгангиз Худо сизларга ваъда қилган барча яхши нарсаларни рўёбга чиқарди. Агар Эгамизга итоат қилмасангиз, У сизларни огоҳлантириб айтган кулфатларни бошингизга солади. Оқибатда У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан сизларни бутунлай йўқ қилиб ташлайди. Агар сизлар Эгангиз Худо билан қилган аҳдни бузиб, бошқа худоларга эргашсангиз, уларга хизмат қилиб, сажда қилсангиз, сизларга қарши Эгамизнинг ғазаби қўзғайди–да, У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртда тез орада қирилиб кетасизлар.” Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.
Выбор основного перевода