Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен қулингизман, ўшанда нималар қилишимни ўзингиз кўрасиз, — деди Довуд. — Яхши, — деди Охиш, — сен доимо менинг шахсий қўриқчим бўлиб қоласан. У биттасини Тахува шаҳрига юбориб, у ерда яшайдиган бир донишманд аёлни чақиртириб келди. Йўаб ўша аёлга: — Сендан бир илтимосим бор, — деди. — Мотамсаро қиёфага кириб, аза кийимларингни киясан. Пардоз қилма, ўзингни худди марҳумга анчадан бери аза тутаётган аёлдай кўрсат. Бир куни Ерибом Қуддусдан ташқарига чиққан эди, Шилўлик Охиё пайғамбар билан йўлда учрашиб қолди. Охиё пайғамбар янги кийимлар кийиб олган экан. У ерда икковидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шу пайт Охиё устидаги янги кийимларини ечди–ю, йиртиб ўн икки бўлакка бўлиб ташлади. Кейин Ерибомга деди: — Ўзингга ўн бўлагини ол. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз ҳам шундай айтмоқда: “Мен Сулаймоннинг қўлидан шоҳликни тортиб оламан ва ўнта қабилани сенга бераман.
Выбор основного перевода