Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар. Рахабомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, Гиволик Уриёлнинг қизи эди. Абиё билан Ерибом ўртасида уруш бўлди. Абиё сараланган одамлардан ташкил топган 400.000 нафар ботир жангчисини урушга бошлади. Ерибом эса Абиёга қарши 800.000 нафар сараланган баҳодир жангчини саф торттирди. Абиё Эфрайим қирларидаги Заморайим тоғи ён бағрига чиқиб, гапирди: “Эй Ерибом ва бутун Исроил халқи, гапимни эшитинг! Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳ Довуд билан қатъий аҳд тузиб, Исроил устидан ҳукмронлик қилишни то абад унга ва унинг наслига топширган. Наҳотки буни билмасангиз?! Шундай бўлса–да, Набат ўғли Ерибом Довуд ўғли Сулаймоннинг хизматида бўла туриб, ўз хўжайинига қарши бош кўтарди. Атрофига бир гуруҳ аллақандай ярамас одамларни тўплаб, Сулаймон ўғли Рахабомга қарши фитна уюштирди. Рахабом ўша пайтда ёш, тажрибасиз бўлгани учун уларга қаршилик кўрсата олмади. Энди эса сизлар Довуд насли қўлидаги Эгамизнинг шоҳлигига қарши уруш қилмоқчисизлар. Ҳа, сизлар кўпчиликсиз. Ерибом худолар сифатида ясаттириб берган олтин бузоқлар ҳам ёнингизда. Сизлар Ҳоруннинг наслидан бўлган Эгамизнинг руҳонийларини ва левиларни қувиб юбордингизлар. Бегона халқлардан ўрнак олиб, оддий одамларни руҳоний қилиб тайинладингизлар. Қойил–э! Ёш буқаси ёки еттита қўчқори бўлган ҳар ким сохта худоларингизга руҳонийлик қила олади–я! Лекин Худойимиз Эгамиздир, биз Ундан юз ўгирмадик. Эгамизга хизмат қилаётган руҳонийларимиз Ҳорун наслидандир. Левилар уларга хизматда ёрдам беришяпти. Улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар аташади, хушбўй тутатқилар тутатишади, покланган хонтахтага муқаддас нонлар қўйишади, ҳар оқшом олтин чироқпоядаги мойчироқларни ёқишади. Ҳа, биз Эгамиз Худонинг талабларини бажарамиз, сизлар эса Уни тарк этдингизлар. Худо биз билан биргадир, У бизнинг йўлбошчимиздир. Унинг руҳонийлари карнайлар чалиб, сизларга қарши жангга даъват қилади. Эй Исроил халқи! Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга қарши жанг қилманг, сиз барибир муваффақиятга эришмайсиз!” Шу орада Ерибом билдирмай сипоҳларининг бир қисмини Яҳудо лашкарининг орқа томонига пистирма қўйиш учун жўнатди. Сипоҳларининг асосий қисми эса Яҳудо лашкарининг олд томонида саф тортган эди. Яҳудо лашкари қарашса, қуршовда қолишибди. Улар Эгамиздан ёрдам сўраб ёлворишди, руҳонийлар карнайларини чалишди. Яҳудо лашкари овози борича ҳайқиришди. Уларнинг жанговар ҳайқириғи остида Худо Ерибомни ҳамда бутун Исроил лашкарини Абиё ва Яҳудо халқи олдида мағлуб қилди. Исроил лашкари Яҳудо лашкари олдига тушиб қочишди. Худо Исроил лашкарини Яҳудо лашкарининг қўлига берди. Абиё ва унинг лашкари уларга оғир талафот етказдилар. Исроил лашкарининг 500.000 нафар сараланган сипоҳи қурбон бўлди. Яҳудо лашкари ота–боболарининг Худоси — Эгамизга таянгани учун жангда Исроил лашкарини мағлуб қилиб, ғалабага эришган эди. Абиё Ерибомни таъқиб қилиб, Байтил, Яшоно ва Эфрўн шаҳарларини ҳамда ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга киритди. Ерибом Абиё даврида олдинги қудратини тиклай олмади. Эгамиз шоҳ Ерибомнинг жонини олиб, уни ҳалок қилди.
Выбор основного перевода