Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бошқа худоларга сажда қилманглар. Мен, Эгангизнинг номи Рашкчидир: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди. Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Рахабом ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, кучайиб кетгач, у билан бирга бутун халқ Эгамизнинг қонунларидан юз ўгирди. Рахабом чин юракдан Эгамизга интилмагани учун қабиҳлик қилаверди. Наҳотки Раббимиз Исонинг рашкини қўзғатмоқчи бўлсангиз? Наҳотки сизлар Ундан ҳам қудратлироқ бўлсангиз?!
Выбор основного перевода