Улар биргаликда Эзйўн–Геберда денгиз савдо кемаларини ясадилар.
Шунда Моришолик Дўдаваҳу ўғли Элиазар Ёҳушафатга қарши башорат қилиб: “Сен Охозиё билан иттифоқ тузганинг учун, Эгамиз бу кемаларингни бузиб ташлайди”, деб огоҳлантирди. Кемалар парчаланиб, улар денгизга чиқишга муваффақ бўла олмадилар.