Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин уларнинг шаҳарлари атрофидаги ерлар зинҳор сотилмасин, чунки бу ерлар левиларнинг абадий мулкидир. “Исроил халқига буюр, улар мулк қилиб оладиган еридан левиларга яшаш учун шаҳарлар беришсин. Шунингдек, шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни ҳам беришсин. Бу омборхоналарга ҳамма ҳадялар, ушрлар ва бағишланган инъомлар қўйилди. Буларга назоратчи қилиб леви Хонаниё, унинг ёрдамчиси қилиб укаси Шимах тайинланди. Уларнинг қўли остида қуйидаги ўн нафар леви ишлайдиган бўлди: Ёхиёл, Озазиё, Нахат, Осойил, Яримўт, Йўзабад, Элиёл, Йисмахиё, Махат ва Бинаё. Буларнинг ҳаммаси шоҳ Ҳизқиё ва олий руҳоний Озариё томонидан тайинланган эдилар. Кори Маъбаднинг шарқий дарвозаси дарвозабони бўлиб, Худога кўнгилдан қилинган назрлар учун масъул эди. Кори леви Йимнахнинг ўғли эди. Унинг вазифаси Эгамизга аталган инъомларни ва энг муқаддас назрларни руҳонийлар ва левиларга бўлиб бериш эди. Унинг содиқ ёрдамчилари Эден, Минёмин, Ешува, Шамаё, Эмориё ва Шаханиё эдилар. Улар руҳонийларга қарашли шаҳарларда хизмат қилиб, у ердаги руҳонийларнинг оилаларига гуруҳлари бўйича улуш тақсимлаб беришар эди. Ёшу қарига бир хил улуш ажратишарди:
Выбор основного перевода