Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Манаше Довуд қалъасининг шарқ томонидаги ташқи деворини тузатиб, уни баланд қилиб кўтартирди. Бу девор Қидрон сойлигидаги Гихўн булоғидан то шимолдаги Балиқ дарвозасигача ва шаҳардаги Офел тепалигининг атрофи бўйлаб қурилган эди. Манаше Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига лашкарбошилар тайинлади. ва Офел тепалигида истиқомат қилувчи Маъбад хизматкорлари деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар деворнинг шарқ томонидаги Сув дарвозасигача ва баланд минорагача бўлган қисмини таъмирладилар. Тахувалик эркаклар деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар баланд миноранинг рўпарасини то Офел деворигача таъмир қилдилар. Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар.
Выбор основного перевода