Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.
Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
Аммо саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша саждагоҳларда қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. Йўтом Эгамиз уйининг Юқори Дарвозасини қурди.