Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Ёҳу ҳукмронлигининг еттинчи йилида Йўш Яҳудо шоҳи бўлган эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бершеба шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди. Яҳудо шоҳи Йўш эса ота–боболари — Яҳудо шоҳлари Ёҳушафатнинг, Ёҳурамнинг, Охозиёнинг ва ўзининг Эгамизга атаган ҳамма муқаддас назрларини, Эгамизнинг уйидан ва сарой хазиналаридан олинган жамики олтинларни Орам шоҳи Хазайилга юборди. Шундан кейин Хазайил Қуддусга ҳужум қилиш қароридан қайтди. Исроил шоҳи Ёҳўш ҳукмронлигининг иккинчи йилида Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди.
Выбор основного перевода