Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шоҳ Манашени ва унинг халқини огоҳлантирди, лекин улар қулоқ солмадилар. Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. Аждодларингиз Мисрдан чиққан кундан бошлаб шу кунга қадар, Мен пайғамбар қулларимни олдингизга кетма–кет жўнатдим. Эгамиз олдингизга пайғамбар қулларини бирин–кетин юборган бўлса ҳам, сизлар уларнинг гапларини эшитмадингиз, уларга қулоқ солмадингиз. Ана шу сабабдан Мен олдингизга пайғамбарларни, донишманду устозларни юбораман. Аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма–шаҳар қувғин қиласизлар.
Выбор основного перевода