Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Араблар босқинчилик сафари давомида Ёҳурамнинг кенжа ўғли Охозиёдан бошқа ҳамма ўғилларини қатл қилган эдилар. Шунинг учун Қуддус аҳолиси Охозиёни ўзларига шоҳ қилишди. Лекин ким Унга бир уй қура олар?! У осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмайди–ку! Мен ким бўлибманки, Унга уй қура олсам?! Фақат Унга қурбонликлар келтириш учун бир жой тайёрлай оламан, холос. Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Эмозиёни Қуддусга олиб борди. У ерда Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди.
Выбор основного перевода