Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган отасидан намуна олди. Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Осо Эгаси Худонинг олдида яхши ва тўғри ишлар қилди. У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқ қилди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Осо Яҳудо халқига: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга юз буринг, Унинг қонун ва амрларига риоя қилинг”, деб фармон берди. У Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан саждагоҳларни ва тутатқи қурбонгоҳларини йўқотди. Унинг ҳукмронлиги даврида шоҳликда тинчлик, осойишталик бўлди. Ёҳушафат отаси Осодан ўрнак олиб, унинг илк ҳукмронлиги йилларига тақлид қилгани учун Эгамиз у билан бирга бўлди. Ёҳушафат Баалга сиғинмай, отасининг Худосига интилди, Исроил шоҳлари йўлларидан юрмасдан, Худонинг амрларига итоат этди.
Выбор основного перевода