Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин. Менинг ҳузуримдаги хонтахтада доим муқаддас нонлар турсин. Сифатли ундан ўн иккита нон ёп. Ҳар бир нон саккиз коса ундан ёпилган бўлсин. Нонларни Эгамиз ҳузуридаги тоза олтиндан ясалган хонтахта устига икки қатор қилиб тер. Ҳар бир қаторда олтитадан нон бўлсин. Ҳар бир қаторга тоза хушбўй тутатқидан қўй. Бу хушбўй тутатқи ноннинг ўрнига оловда куйдирилиб, Эгамизга назр қилинади. Ҳорун нонларни доимий тарзда, ҳар Шаббат куни Исроил халқи номидан Эгамиз олдига қўйсин. Бу Исроил халқининг абадий мажбуриятидир. Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда кунда куйдириладиган қурбонликлар илк бор Синайда жорий қилинган эди. Ҳар бир қўзига қўшиб икки коса шароб назрини ҳам келтиринглар. Шаробни Эгамизга атаб Муқаддас чодирда назр қилиб қуйинглар. Иккинчи қўзини кечқурун қурбонлик қилинглар. Эрталабки қурбонлик сингари, бу қурбонликка қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назри қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. Бу куйдириладиган қурбонликларни ҳар Шаббатда кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар. Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Сулаймон Эгамизга атаб Маъбад ва ўзи учун шоҳона сарой бунёд этишга қарор қилди.
Выбор основного перевода