Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сулаймон ҳам Хирам ҳузурига аъёнларини жўнатиб, шу гапларни айтиб юборди: “Сиз биласизки, отам доимо душманларига қарши жанг қилиш билан банд бўлиб, ўзининг Эгаси Худога атаб бир уй бунёд эта олмади. Ниҳоят, Эгам отам Довуднинг душманларини унинг оёқлари остига ташлади. Эгам Худо энди менга ҳар тарафдан осойишталик ато этди: ҳозирда на ғанимим бор, на ҳужум хавфи бор. Эгам отам Довудга: «Сендан кейин тахтга ўғлингни ўтқазганимда, Менга атаб уйни у барпо қилади», деган эди. Шунинг учун Эгам Худога атаб бир уй қурмоққа қарор қилдим. Энди сиз амр беринг, Лубнонда менга садр дарахтлари кесиб берсинлар. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар. Одамларингизга сиз сўраган ҳақни бераман. Ўзингиз биласиз, дарахт кесишда Сидонлик одамларингизга тенг келадиган устаси бизнинг орамизда йўқ.” Хирам Сулаймон юборган хабарни эшитгач, жуда хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ўша буюк халқни бошқариш учун Эгамиз Довудга доно бир ўғил ато қилибди, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин.” Кейин у Сулаймонга шундай хабар жўнатди: “Менга айтиб юборган гапларингни эшитдим. Садр ва сарв дарахти кесишни сўраган экансан, эҳтиёжингни қондираман. Қаролларим ёғочларни Лубнондан денгизга судраб келадилар. Қаерни тайин этсанг, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб ўша ерга келтириб бераман. У ерда солларни ечдираман, сен эса олиб кетаверасан. Менинг эҳтиёжимни қондириб, одамларим учун озиқ–овқат берасан.” Шундай қилиб, Хирам, Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ва сарв ёғочлари берди. Сулаймон эса, Хирамнинг одамлари истеъмол қилсин деб, 200.000 тоғора буғдой ва 40.000 кўза тоза мой берди. У ҳар йили Хирамга шунча миқдорда буғдой ва мой бериб турди. Тир шоҳи Хирам Довуд ҳузурига элчилар юборди. Улар билан Довудга саройининг қурилиши учун садр ёғочларини жўнатди, тош терувчилар ва дурадгорларни йўллади.
Выбор основного перевода