Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Довуднинг одамлари: — Биз шу ерда — Яҳудода қўрқиб ўтирибмиз–у, Кейлахга бориб, Филист лашкарига қарши уришмоққа бизда журъат бормиди?! — дейишди. Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. — Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз. Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Шундан кейин Довуд Эгамиздан: — Яҳудо шаҳарларидан бирортасига борайми? — деб сўради. — Бор! — деди Эгамиз. — Қайси шаҳарга борай? — деб сўради Довуд. — Хевронга бор! — деб жавоб берди Эгамиз. — Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат. Исроил шоҳининг аъёнларидан бири: — Шофот ўғли Элишай шу ерда, у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди, — деб жавоб берди.
Выбор основного перевода