Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У халқни жангларга бошлаб борсин, токи Сенинг жамоанг чўпонсиз қўйдай бўлиб қолмасин. Михиё унга шундай жавоб берди: — Исроил халқини кўриб турибман, улар тоғлар устида ёйилиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшайди. Эгамиз менга деди: “Уларнинг хўжайини йўқ, ҳар бири ўз уйига тинч–омон қайтиб кетсин.” Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлди. Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади. Эй чўпонлар, Менинг сўзимни эшитиб қўйинглар. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз. Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар.
Выбор основного перевода