Ниҳоят, Рахабом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабомнинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.
Кейинчалик Рахабом Абсаломнинг қизи Махони ўзига хотин қилиб олди. Махо унга Абиё, Аттай, Зизо ва Шалумит деган ўғиллар туғиб берди.