Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Яҳудо халқи ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Гуноҳ ишлари билан Худонинг рашкини қўзғатиб, Уни ота–боболаридан ҳам қаттиқроқ ғазаблантирди. Ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар, бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар. Бу юртдаги саждагоҳларда фоҳишлар ҳам бор эди. Яҳудо халқи шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдики, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди. Ғаним лашкари шаҳардан чиқиб келиб, Йўабнинг сипоҳлари билан жанг қилди. Ғаним лашкари Довуднинг одамларидан баъзиларини ўлдирди, Хет халқидан бўлган Уриё ҳам ўлдирилди.
Выбор основного перевода