Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Гўлиётни ўлдиргандан кейин, жангчилар ўз уйларига қайтаётган эди. Исроилнинг ҳамма шаҳарларидан келган аёллар чилдирма ва торли мусиқа асбобларини чалиб, ўйин–кулги қилиб, шоҳ Шоулни кутиб олгани чиқишди. Яйраб–ўйнашаркан, шу қўшиқни айтишарди: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини!” Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, зил ва карнайлар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар. Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда! Худойим, менинг Шоҳим, Сенинг карвонинг Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда! Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб. Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг. Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
Выбор основного перевода