Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Барақ ҳужум қилгач, Сисарони, унинг жанг араваларию лашкарини Эгамиз саросимага солди. Сисаро жанг аравасидан тушди–да, қочиб қолди. Қоҳот уруғига эса Мусо ҳеч нарса бермади, чунки улар Чодирнинг муқаддас ашёлари учун масъул эдилар ва бу ашёларни елкада кўтариб боришлари лозим эди. Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси Сандиқнинг олдида қўйлар, буқалар сўйиб, қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва буқалар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди. Кейин у шундай амр берди: “Худонинг Сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз Сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.” Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.
Выбор основного перевода